Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди. Ҳукумат қарорига кўра, «яшил» истеъмол кредитлари ажратиладиган хизматлар тури кўпайтирилмоқда.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистондаги ACWA Power лойиҳалари, жумладан, 1 ГВт қувватга эга ФЭС, 668 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ва 500 км узунликдаги юқори вольтли электр узатиш линиялари қурилиши учун 240 млн доллар оралиқ кредити ажратди.
Ўзбекистонда 2024 йилда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25−30 фоиз қисми «яшил» станциялар ҳиссасига тўғри келмоқда. 3 йилда ИЭСлар ишлаб чиқарган электр энергияси улуши 90 фоиздан 70 фоизгача тушди.
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «яшил» энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳаси истиқболларини муҳокама қилди. Бунинг учун қўшма корхона ташкил этилиши мумкин. Лойиҳа уч мамлакат иқтисодиёти ва энергетика тизимлари алоқаларини мустаҳкамлайди, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг